So‘raganingizni topa olmadik, uzr

Lekin quyida siz uchun eng yaxshi takliflarimizni jamlaganmiz

Katalogga
So‘raganingizni topa olmadik, uzr

Lekin quyida siz uchun eng yaxshi takliflarimizni jamlaganmiz

Katalogga
So‘raganingizni topa olmadik, uzr

Lekin quyida siz uchun eng yaxshi takliflarimizni jamlaganmiz

Katalogga
So‘raganingizni topa olmadik, uzr

Lekin quyida siz uchun eng yaxshi takliflarimizni jamlaganmiz

Katalogga
So‘raganingizni topa olmadik, uzr

Lekin quyida siz uchun eng yaxshi takliflarimizni jamlaganmiz

Katalogga
«Корзинкада «ЛЕО» брендига мансуб канцтоварларни харид қилиш эвазига Iphone 14 PRO Max ютиб олинг» реклама акцтяси

Barcha

7 avgust 2023

«Корзинкада «ЛЕО» брендига мансуб канцтоварларни харид қилиш эвазига Iphone 14 PRO Max ютиб олинг» реклама акцтяси

Barcha

7 avgust 2023

ОММАВИЙ ОФЕРТА

РЕКЛАМА АКЦИЯСИНИ ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИ

«Корзинкада «ЛЕО» брендига мансуб канцтоварларни харид қилиш эвазига Iphone 14 PRO Max ютиб олинг»

(КЕЙИНГИ МАТНДА — «ҚОИДАЛАР»)

 

1. «Корзинкада «ЛЕО» брендига мансуб канцтоварларни харид қилиш эвазига Iphone 14 PRO Max ютиб олинг» реклама акцияси (кейинги матнда – «Акция») қизиқишни яратиш ва қўллаб-қувватлаш, Корзинка чакана савдо тармоғининг ижобий имиджини шакллантириш, шунингдек сотувлар ҳажмини ошириш мақсадида номаълум одамлар доираси орасида ўтказилади. Ушбу акция лотерея, қимор ўйини эмас ва Иштирокчилардан қатнашиш учун тўлов қилишни талаб этмайди.

 

2. АКЦИЯ ТАШКИЛОТЧИСИ ВА ҲАМКОРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

2.1. Акция ташкилотчиси (кейинги матнда – «Ташкилотчи»): ООО GRAND SIRIUS         

Юр. манзили: Миробод тумани, Тошкент ш., Авлиё-ота кўч., 3 уй. Тел: 78 129-00-00

Ички тел.: 910, ҳ/р 20208000200303195002, АТБ “КАПИТАЛБАНК” ОПЕРУ,

Банк коди 00974, Тошкент ИНН: 302928567, ОКЭД: 46490 

2.2 Акциянинг техник ҳамкори «ANGLESEY FOOD» МЧЖ ХК, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ яратилган юридик шахс, ИНН: 202 099 756, манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Кичик Ҳалқа йўли кўч., 120, почта индекси: 100015.

 

3. АКЦИЯНИ ЎТКАЗИШ МУДДАТИ

3.1. Акцияни ўтказиш муддати: 2023 йил 7 августдан 2023 йил 11 сентябргача (кейинги матнда – «Акция муддати» ёки «Акция даври»).

3.2. Акция маҳсулотларини харид қилиш муддати: 2023 йил 7 августдан 2023 йил 11 сентябргача.

3.4. Акция Ғолибларини аниқлаш муддати: 2023 йил 16 августдан 2023 йил 21 сентябргача, ушбу Акция Қоидаларининг 9.2 бандида кўрсатилган совринли ўйинларни ўтказиш Жадвалига мувофиқ.

3.5. Ушбу Қоидаларда кўрсатилган барча муддатлар Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳрининг вақти бўйича ҳисобланади.

 

4. ҲУДУД, ПРОМО-САЙТ ВА ХАБАРЛАШ ТАРТИБИ

4.1. Акция Ўзбекистон Республикаси ҳудудида (кейинги матнда – ЎзР.) жойлашган Корзинка, Корзинка DISKONT ва Smart супермаркетлар тармоғида ўтказилади, франшиза бўйича ишлайдиган ва қуйидаги манзилларда жойлашган Корзинка DISKONT бундан мустасно: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус ш., Ерназар Алакуз кўч., 162 уй ва Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, Мафтункор кўч., 35 уй (кейинги матнда – “Акцияни ўтказиш Ҳудуди”).

4.2. Иштирокчиларни Акцияда қатнашиш тартиби, Акция шартлари (шу жумладан унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш), Акция қоидалари билан таништириш қуйидагича амалга ошириди:

1) Акция Ҳамкорининг расмий интернет-саҳифасида https://korzinka.uz/ (юқорида, бу ерда ва кейинги матнда – «Сайт»).

2) ташкилотчининг танловига қараб, бошқача йўллар билан.

3) Акция бўйича саволлар учун электрон почта: retail@mirelgroup.com

4.3. Ташкилотчи исталган вақтда Акция шартларини ўзгартириш ва/ёки тўлдириш, унинг ўтказилишини муддатидан аввал тўхтатиш, Акция тўғрисида қўшимча маълумотлари чоп этишга ҳақлидир. Акция ёки унинг шартларига оид маълумотларни ўзгартириш ва/ёки тўлдиришни улар Ташкилотчи томонидан тасдиқланган ва Ташкилотчининг сайтида чоп этилган ҳолда амалга ошириш мумкин.

4.5. Ташкилотчи Акция Иштирокчилари билан ёзма музокаралар ёки бошқа алоқаларга кирмаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, ушбу қоидаларда, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган ҳолатлар ва юзага келган низолар бундан мустасно.

 

5. АКЦИЯ ИШТИРОКЧИЛАРИ

5.1. Акцияда 18 ёшга тўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва рўйхатдан ўтган, Ташкилотчининг содиқлик дастурида рўйхатдан ўтган ва Корзинка, Корзинка DISKONT ва Smart супермаркетлари чакана савдо тармоқларининг Содиқлик Картасининг амалдаги /фаол жисмоний ёки виртуал (виртуал содиқлик картаси Korzinka Plus иловасида рўйхатдан ўтказилган бўлиши шарт) эгаси бўлган, шунингдек 9.1-бандига мувофиқ барча керакли ҳужжатлар мавжуд бўлган барча меҳнатга лаёқатли шахслар иштирок этиши мумкин.

5.2. Акцияда иштирок этишга қуйидагилар қўйилмайди:

•  Ташкилотчининг ходимлари;

•   Акция Ташкилотчиси билан аффилирланган деб эътироф этилган шахслар;

• Ташкилотчи билан фуқаролик ва бошқа муносабатларни ўрнатган ва Акцияни ташкил этиш ва (ёки) ўтказиш, реклама маҳсулотларини сотиш орқали у билан боғлиқ бўлган учинчи шахсларнинг ходимлари ва вакиллари;

•   яқин қариндошлар, юқорида айтиб ўтилган шахсларнинг тўлиқ ва нотўлиқ туғишган (умумий отаси ёки онаси бўлган) ака-ука ва опа-сингиллари;

•   ушбу Акция Қоидаларининг шартларини бажармаган шахслар;

5.3. Акцияда ушбу Қоидаларнинг 7.1-бандининг ва бошқа бўлимларининг шартларига жавоб бермайдиган шахслар иштирок этганлиги ҳолатлари аниқланган ҳолда, Ташкилотчи бундай шахслар Акцияда иштирок этиши ва/ёки Соврин олишини рад этиш ҳуқуқига эга.

 

6. АКЦИЯНИНГ СОВРИН ЖАМҒАРМАСИ

6.1. Акциянинг Соврин жамғармаси Ташкилотчи маблағлари ҳисобига шакллантирилади, шунингдек ҳафталик совринлар ва Бош совринни (бу ерда, юқорида ва кейинги матнда – "Акция совринлари") ўзига киритади.

Бош совринлар сони чекланган.

6.2. Ҳафталик совринлар:

•     Корзинка савдо тармоғининг Совға Сертификати, номинал қиймати 500 000 (Беш юз) – бутун Акция даврида жами 10 (ўнта) дона;

•  Корзинка савдо тармоғининг Совға Сертификати, номинал қиймати 250 000 (Икки юр эллик) - бутун Акция даврида жами 10 (ўнта) дона;

6.3. Бош соврин:

•           Iphone 14 PRO Max – бутун Акция даврида 1 (бир) дона.

 

6.4   Ташкилотчи Акциянинг Соврин жамғармасини ўзгартириш, шу жумладан совринларнинг сони, бутланиши, тури ва бошқа хусусиятларини ўзгартириш, шунингдек Акцияга унинг Қоидаларида назарда тутилмаган бошқа совринларни киритиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

6.5   Акция совринларининг ташқи кўриниши, уларнинг ўлчамлари, нақшлари, қадоқ ранги ва бошқа хусусиятлари реклама материалларида тақдим этилган расмларга ва иштирокчиларнинг шахсий умидларига мос келмаслиги мумкин. Акция Совринлари сифатида тақдим этиладиган товарлар сифати учун ушбу маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиси жавоб беради.

6.6   Ташкилотчи Совринлар ўрнига уларнинг пуллик қийматини тўлаб бермайди ва улар бошқа Совринларга алмаштирилмайди.

 

7. АКЦИЯДА ИШТИРОК ЭТИШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ

7.1. Акцияда иштирок этиш учун Иштирокчи ушбу Қоидаларнинг 3 бўлимида кўрсатилган Акцияни ўтказиш муддатида қуйидаги изчилликда конклюдентли ҳаракатларни амалга ошириши лозим:

Қуйидаги миқдордаги пулга харидни амалга ошириш: ушбу Қоидаларнинг 3.2 бандида кўрсатилган даврда 1 (бир) фискал чек бўйича 50 000 (Эллик минг) сумлик ва ундан ортиқ суммага, Корзинка, Корзинка DISKONT ва Smart супермаркетлари чакана савдо тармоқларининг ҳар қайси дўконида, ушбу Қоидаларнинг 4.1 бандида кўрсатилган даврда Корзинка чакана савдо тармоғи жисмоний Содиқлик картаси ёки Korzinka Plus (кейинги матнда – “Содиқлик картаси” ва/ёки “Корзинка чакана савдо тармоғининг “Содиқлик картаси”) иловасида рўйхатга олинган Корзинка чакана савдо тармоғи виртуал Содиқлик картасидан фойдаланган ҳолда.

Акцияда қатнашаётган товарлар:

"Leo" "O‘yna" plastilini 6 rangda

"Leo" "O‘yna" plastilini 8 rangda

"Leo" "O‘yna" plastilini 12 rangda

"Leo" "O‘qi" plastilini 6 rangda

"Leo" "O‘qi" plastilini 8 rangda

"Leo" "O‘qi" plastilini 12 rangda

"Leo" "O‘yna" rangli qalamlari metal 8x12 rangda

"Leo" "O‘yna" rangli qalamlari 8x6 rangda

"Leo" "O‘yna" rangli qalamlari 8x12 rangda

"Leo" "O‘qi" rangli qalamlari metal 8x6 rangda

"Leo" "O‘qi" rangli qalamlari metal 8x12 rangda

"Leo" "O‘yna" akvarel bo‘yog‘i mo‘yqalamsiz 12 rangda

"Leo" "O‘yna" akvarel bo‘yog‘i mo‘yqalamsiz 18 rangda

"Leo" "O‘qi" akvarel bo‘yog‘i 6 rangda

"Leo" "O‘qi" akvarel bo‘yog‘i 12 rangda

"Leo" "O‘qi" akvarel bo‘yog‘i mo‘yqalamsiz 18 rangda

"Leo" "O‘yna" guash bo‘yog‘i 6 rangda, 20 ml

"Leo" "O‘yna" guash bo‘yog‘i 9 rangda, 20 ml

 

7.2. Ушбу Қоидаларнинг 7.1 бандига мувофиқ, Korzinka Plus Содиқлик картасидан фойдаланиб, 50 000 (Эллик минг) сўм ва ундан ортиқ суммага харид қилган шахс автоматик равишда Акциянинг иштирокчисига айланади.*

 

* Харидор чек суммасини Акцияда иштирок этиш учун керак бўлган суммадан пастроққа туширадиган товарларни супермаркетга қайтарган ҳолда, Акцияда иштирок этиш ҳуқуқини йўқотади.

 

7.3. Иштирокчи томонидан амалга ошириладиган харидлар сони чекланмаган.

7.4. Иштирокчи томонидан Акциядаги совринли ўйинларда қатнашиш учун ушбу Қоидаларнинг 8.2 бандида кўрсатилган тегишли даврларда (“Акция маҳсулотларини харид қилиш даври” бўлими) қанчалик кўп Талабномалар узатилса (турли фискал чеклар бўйича амалга оширилган харидлар), унинг Акция Ғолибига (Акция Совринига/Совринларига эга бўлиш) айланиш имкониятлари шунчалик кўп бўлади.

7.5. Иштирокчи Акция Ғолиби бўлиб қолган (Акциянинг исталган Совринини/Совринларини қўлга киритган) ҳолда, Соврин ютиб олинган Талабнома автоматик равишда бекор қилинади, ва бундан кейин Акцияда қатнашиш учун Иштирокчи, ушбу Акция Қоидаларига мувофиқ, яна харидни амалга ошириши керак бўлади.

 

8. АКЦИЯ ҒОЛИБЛАРИНИ АНИҚЛАШ

8.1. Бутун Акция Даврида Ташкилотчи томонидан қуйидагилар ўтказилади:

- 20 (йигирмата) Ҳафталик Совринли ўйинлар (кейинги матнда – «Ҳафталик совринли ўйинлар»), ва

- 1 (битта) Бош Соврин ўйини (кейинги матнда – «Бош соврин ўйини»), ушбу Қоидаларнинг 8.2 бандида белгиланган Акциянинг Совринли ўйинларини ўтказиш Жадвалига (кейинги матнда – “Совринли ўйинлар Жадвали”)га мувофиқ.

8.2. Бутун рўйхатдан ўтиш даврида Акция иштирокчилари карта рақамлари базасига иштирокчининг шахсий маълумотларини (Ф.И.Ш., телефон рақами) ўз ичига олувчи Korzinka Plus карталари рақамлари киритилади.*

Ҳафталик совринли ўйинлар Ғолиблари қуйида келтирилган “Совринли ўйинлар Жадвали”да кўрсатилган тегишли Даврларда (кейинги матнда – “Маҳсулот харид қилиш даври”) ушбу Қоидаларнинг 7.1 Бўлимида кўрсатилган шартларни бажарган Иштирокчилар орасида random.org компьютер дастури ёрдамида тасодифий тарзда leo_uz.bekistan Instagram сахифасида аниқланади, Бош соврин Ғолиби эса қуйида келтирилган “Совринли ўйинлар Жадвали”да кўрсатилган тегишли Даврларда (кейинги матнда – “Маҳсулот харид қилиш Даври”) ушбу Қоидаларнинг 8 Бўлимида кўрсатилган шартларни бажарган Иштирокчилар орасида онлайн тарзда random.org компьютер дастури ёрдамида аниқланади:

  

Маҳсулот харид қилиш даври (Тошкент вақти билан)

Ғолибни аниқлаш санаси (Тошкент вақти билан)

Совринлар сони ва тури

07.08.2023 й. 00:00 дан 13.08.2023 й. 23:59 гача

16.08.2023 й.

Ҳафталик соврин – Корзинка савдо тармоғининг Совға Сертификати, номинал қиймати 500 000 (Беш юз минг) сўм - 2 (икки) дона; Корзинка савдо тармоғининг Совға Сертификати, номинал қиймати 250 000 (Икки юз эллик минг) сўм - 2 (икки) дона

 14.08.2023 й. 00:00 дан 20.08.2023 й. 23:59 гача

23.08.2023 й.

Ҳафталик соврин – Корзинка савдо тармоғининг Совға Сертификати, номинал қиймати 500 000 (Беш юз минг) сўм - 2 (икки) дона; Корзинка савдо тармоғининг Совға Сертификати, номинал қиймати 250 000 (Икки юз эллик минг) сўм - 2 (икки) дона

21.08.2023 й. 00:00 дан 27.08.2023 й. 23:59 гача

 

30.08.2023 й.

Ҳафталик соврин – Корзинка савдо тармоғининг Совға Сертификати, номинал қиймати 500 000 (Беш юз минг) сўм - 2 (икки) дона; Корзинка савдо тармоғининг Совға Сертификати, номинал қиймати 250 000 (Икки юз эллик минг) сўм - 2 (икки) дона

28.08.2023 й. 00:00 дан 03.09.2023 й. 23:59 гача

06.09.2023 й.

Ҳафталик соврин – Корзинка савдо тармоғининг Совға Сертификати, номинал қиймати 500 000 (Беш юз минг) сўм - 2 (икки) дона; Корзинка савдо тармоғининг Совға Сертификати, номинал қиймати 250 000 (Икки юз эллик минг) сўм - 2 (икки) дона

04.09.2023 й. 00:00 дан 11.09.2023 й. 23:59 гача

13.09.2023 й.

Ҳафталик соврин – Корзинка савдо тармоғининг Совға Сертификати, номинал қиймати 500 000 (Беш юз минг) сўм - 2 (икки) дона; Корзинка савдо тармоғининг Совға Сертификати, номинал қиймати 250 000 (Икки юз эллик минг) сўм - 2 (икки) дона

07.08.2023 й. 00:00 дан 11.09.2023 й. 23:59 гача

21.09.2023 й.

Бош соврин - Iphone 14 Pro Max 1TB, янги, фойдаланишда бўлмаган) - 1 дона

 *Шахсий маълумотлар бўлмаганда (Ф.И.Ш., телефон рақами), иштирокчи совринли ўйинда қатнашишига рухсат берилмайди.

* Акция Совринларини ўйнаш Жадвали Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан ўрнатилган дам олиш ва байрам кунларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек Ташкилотчига боғлиқ бўлмаган вазиятлар юзага келганда, Ташкилотчи томонидан тўғриланиши мумкин.

 

8.3. Ҳафталик Совринли ўйинни ва/ёки Бош Совринли ўйинни ўтказиш ва Ғолибларни аниқлаш саналарида Ташкилотчи Асосий Ғолибларни (кейинги матнда – “Асосий Ғолиб” ва/ёки “Ғолиб”) ва Захира (Муқобил) Ғолибларни (кейинги матнда – “Муқобил Ғолиб”) аниқлайди. Ҳар бир Совринли ўйинлар доирасида Асосий ғолиблар сони ўйналадиган совринлар сонига мувофиқ бўлиши лозим;

Ҳар бир Совринли ўйинлар доирасида Муқобил ғолиблар сони қуйидагича бўлади:

- Ҳафталик совринли ўйин – 4 (торт) иштирокчи;

- Бош соврин -1 (бир) иштирокчи.

Агар Асосий Ғолиб билан боғланишнинг иложи бўлмаса ёки Асосий Ғолиб Акция шартларини бузган бўлса ёхуд Асосий Ғолиб Акция шартларига ўзга тарзда мос келмаса, Ташкилотчи Асосий Ғолибни эҳтимолий алмаштириш учун Муқобил Ғолибларни аниқлайди.

Акция Ташкилотчиси Захира (Муқобил) Ғолиблар рўйхатига киритилган иштирокчиларнинг исмларини ошкор қилишга мажбур эмас.

8.4. Ҳар бир Асосий Ғолиб +998 78 129-00-00 Акция Ташкилотчиси рақамидан Корзинканинг жисмоний Содиқлик картасига ёки Корзинка иловасида рўйхатдан ўтган Korzinka Plus виртуал Содиқлик картасига бириктирилган Асосий Ғолибнинг телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали хабардор қилинади.

Агар Акциянинг Асосий Ғолибининг телефони уланиш доирасидан ташқарида бўлса ёки Акциянинг Асосий Ғолиби Ташкилотчи томонидан Асосий Ғолиб аниқлаган вақтдан бошлаб 48 соат ичида ёки Акция Ташкилотчисига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра қўнғироққа жавоб бермаса, шунингдек агар Асосий Ғолиб унинг шахсий маълумотларига Акция Ташкилотчиси томонидан ишлов берилишига рози бўлмаса, Асосий Ғолиб Акция Ташкилотчисининг қарорига эътироз билдириш имкониятисиз ғалаба қозониш имкониятини йўқотади ва Ғолиб бўлган Иштирочининг Талабномаси Ташкилотчи томонидан бекор қилинади. Бундай ҳолда Соврин Муқобил Ғолибга тайинланади. Агар Муқобил Ғолиб билан алоқа бўлмаса ёки Муқобил Ғолиб Акция шартларини бузган бўлса ёки ўзга тарзда Акция шартларига мос келмай қолса, Соврин кейинги Муқобил Ғолибга ўтади.

8.5. Корзинка чакана савдо тармоғининг жисмоний Содиқлик картасини ёки Korzinka иловасида рўйхатдан ўтган Korzinka Plus виртуал Содиқлик картасини рўйхатдан ўтказишда Иштирокчига бириктирилган мобил телефон рақами Иштирокчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 3 Бўлимида кўрсатилган Акциянинг бутун Муддати давомида сақланиши керак. Агар мобил телефон рақами мавжуд бўлмай қолса, учинчи шахсларга бегоналаштирилса, рўйхатдан ўтган мобил телефон рақами ўзгартирилган бўлса, Ғолиб Акция Совринини олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Бошқа телефон рақами билан қайтадан рўйхатдан ўтишга йўл қўйилмайди.

    

9. СОВРИНЛАРНИ ОЛИШ ШАРТЛАРИ/ТАРТИБИ

9.1. Соврин Ғолибнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси (амалдаги фуқаролик паспорти/ID-картаси) тақдим этилгандан сўнг, Корзинка чакана савдо тармоғининг жисмоний Содиқлик картасини ёки Korzinka иловасида рўйхатдан ўтган Korzinka Plus виртуал Содиқлик картасини, шунингдек Акция маҳсулотларини харид қилишда Ғолиб томонидан фойдаланилган Korzinka Plus жисмоний ёки виртуал Содиқлик картасини рўйхатдан ўтказишда Ғолиб томонидан кўрсатилган маълумотлар тўлиқ мос келганда берилади.

Ғолибнинг паспортида унинг шахсий идентификация рақами (ШИР), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), доимий (вақтинча) яшаш жойининг тўлиқ ва аниқ манзили кўрсатилган бўлиши лозим. Ғолибнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатда (амалдаги фуқаролик паспорти/ID-картаси) унинг шахсий идентификация рақами (ШИР), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), доимий (вақтинча) яшаш жойининг тўлиқ ва аниқ манзили кўрсатилмаган бўлса, Ғолибнинг доимий (вақтинча) яшаш жойининг тўлиқ ва аниқ манзили ва/ёки ШИР тўғрисидаги маълумотлар Ғолиб томонидан қўшимча тақдим этилади.

9.2. Агар Ғолиб Акциянинг Совринли ўйини ўтказилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) иш куни давомида ўз Совринини олиб кетмаса, Ташкилотчи ушбу Совринни бекор қилишга ҳақли.

9.3. Совринни расмийлаштириш / олиш вақтида Ғолиб унинг шахсий маълумотлари кўрсатилган барча керакли ҳужжатларни (Совринни расмийлаштириш / олиш жараёни билан боғлиқ) имзолашни, шунингдек Ғолибнинг шахсий маълумотлари кўрсатилган барча керакли ҳужжатларнинг (Совринни расмийлаштириш / олиш жараёни билан боғлиқ) асл нусхаларини ва/ёки копияларини тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

9.4. Акция Ғолибининг зарур ҳужжатларни имзолашдан ва /ёки бошқа юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширишдан бош тортиши, шу жумладан Совринларни олишда зарур ҳужжатларни, шу жумладан, лекин улар билан чекланмаган ҳолда, шахсий маълумотларни тақдим этишдан бош тортиши Ғолибнинг Совринни олишдан бош тортиши деб баҳоланади.

9.5. Ғолиб томонидан ушбу Қоидаларнинг соврин олишга оид тартибида назарда тутилган барча талаб ва шартлар бажарилмаган ҳолда, Ташкилотчилар Ғолибга соврин беришни рад этиш ҳуқуқини ўзларида сақлаб қоладилар.

9.6. Совринлар Акциянинг Совринли ўйинлари ўтказилган вақтдан бошлаб кечи билан 2 (икки) иш куни давомида берилади. Иш кунлари деб душанбадан жумагача бўлган кунлар ҳисобланади. Совринлар душанбадан жумагача соат 9:00 дан 13:00 гача ва соат 14:00 дан 18:00 гача берилади (Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган дам олиш кунлари ва байрам кунларидан ташқари).

9.7. Ҳафталик совринларни бериш жойи ва манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Миробод тум., Авлиё Ота кўч., 9.

9.8. Акциянинг Ҳафталик Совринларини, Бош Совринини пулга ёки ҳар қандай бошқа шаклдаги қимматбаҳо воситага алмаштиришга йўл қўйилмайди. Совринларни алмаштириш ёки қайтариб бериш тақиқланади.

9.9. Ушбу Қоидаларнинг шартларига риоя қилмайдиган Акция Ғолиби Совринларни олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Бу ҳолда, Акция Ташкилотчиси бундай Совринни ўз хоҳишига кўра тасарруф этади.

9.10. Акция Ғолиби қуйидаги ҳолларда, тегишли мукофотни ҳар қандай, шу жумладан пуллик товон олиш ҳуқуқини йўқотади, ушбу ҳолатлар маълум бўлиб қолган вақтдан қатъи назар:

9.10.1. агар Акция Ғолиби унга тегишли соврин берилишидан олдин ушбу Қоидаларни бузган деб тан олинса;

9.10.2. агар Акция Ғолиби оғзаки ёки ёзма равишда электрон воситалар ёрдамида ёхуд бошқа алоқа орқали совринни олишдан бош тортиши тўғрисида маълум қилса;

9.10.3. Акция Ғолибини идентификациялашнинг иложи бўлмаса;

9.10.4. бундай Ғолиб билан 3 (уч) марта боғланиш муваффақиятсиз якунланган бўлса;

9.10.5. Ғолиб ўзининг шахсий маълумотларини Ташкилотчига тақдим этишни рад этса;

9.10.6. агар Акция маҳсулотини харид қилишда фойдаланилган Корзинка чакана савдо тармоғида рўйхатга олинган жисмоний Карта ёки Korzinka иловасидаги Корзинка чакана савдо тармоғининг виртуал Содиқлик Картаси Акция Ғолибига тегишли бўлмаса;

9.10.7. агар Ғолиб ушбу Қоидаларда кўрсатилган барча керакли маълумотлар ва ҳужжатларни белгиланган муддатларда тақдим этишни рад этса.

9.11. Ғолибга бундай соврин берилган вақтдан бошлаб ушбу совринга эгалик қилиш ҳуқуқи Ғолибга ўтади, Акция Ғолиби унга топширилган Акция совринидан бундан кейинги фойдаланиш билан боғлиқ бўлган барча чораларни мустақил амалга оширади.

9.12. Агар Акциянинг Совринли ўйилари ўтказилгандан сўнг 30 (ўттиз) иш кунидан кейин Акция Ғолибига Ташкилотчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Совринни жўнатиш/олишнинг иложи бўлмаса, шу жумладан, ва бу билан чекланмаган ҳолда:

- Ғолиб томонидан электрон почта манзили ўчирилган бўлса ёки электрон почтадаги манзилга кириш имкони мавжуд бўлмаса;

- Ғолиб нотўғри электрон почта манзилини кўрсатган бўлса;

- Корзинка чакана савдо тармоғида рўйхатга олинган жисмоний Картани ёки Korzinka иловасидаги Корзинка чакана савдо тармоғининг виртуал Содиқлик Картасини рўйхатга олишда иштирокчига/Ғолибга бириктирилган мобил телефон рақамига бўлган ҳуқуқ қўлдан бой берилганда;

- компьютер тизимлари, почта серверлари, интернет-провайдер тармоғи ишида издан чиқишлар, носозликлар;

- Интернет тармоғида издан чиқишлар, камчиликлар ва носозликлар;

- Интернет, электр энергияси йўқлиги/блокланганлиги;

- Акция Ғолибининг почта манзиллари кўрсатилган почта хизматлари ва/ёки сайтлари давлат ҳокимияти органлари томонидан блокланиши ва улар экстремистик ва/ёки террористик сифатида тан олинганда -

бундай ҳолатларда Акциянинг шундай Соврини талаб этилмай қолган деб ҳисобланади, ва тегишли Ғолиб томонидан такроран талаб қилиниши мумкин эмас, ва Акция Ташкилотчиси томонидан ўз ихтиёрига кўра ишлатилади.

9.13. Ташкилотчи интернет-провайдерлар, алоқа операторлари иши, почта, чопар ёки бошқа хизматларнинг ҳар қандай хатолари натижасида почта ва электрон жўнатмалар келмай қолган ёки кечикиб келган, йўқотилган ёки бузилгани учун жавоб бермайди.

9.14. Акция Иштирокчиларига Акциянинг бутун муддати давомида кирувчи қўнғироқлар ва кирувчи матнли хабарлар учун мобил телефон рақамлари очиқ бўлишини таъминлаш учун жавобгарлик юклатилади.

9.15. Акция Совринини олиш ҳуқуқи Акция Ғолиби томонидан учинчи шахсга топширилиши мумкин эмас. Ютиб олинган совринни Акциянинг бошқа совринларига алмаштиришга йўл қўйилмайди. Совринлар ўрнига уларнинг пуллик қийматларини тўлаш амалга оширилмайди.

9.16. Акция совринлари сони чекланган ва ушбу Қоидаларда кўрсатилган сонни ташкил қилади. Ташкилотчининг иштирокчиларга совринларни бериш бўйича мажбуриятлари ушбу Қоидаларнинг 6.2 ва 6.3 бандларида кўрсатилган Соврин жамғармасининг умумий миқдори билан чекланган. Шу муносабат билан Акция Иштирокчиси ҳеч қандай, шу жумладан пуллик товон тўланишини талаб қила олмайди.

9.17. Акция совринлари олинганлиги муносабати билан Ғолибларда пайдо бўладиган шахсий даромад солиғини тўлаш Ташкилотчи томонидан солиқ агенти сифатида ўз маблағлари ҳисобидан ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қонунчилигига мувофиқ мустақил равишда амалга оширилади. Совринни олган Ғолибларни солиққа тортиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талабларига мувофиқ амалга оширилади.

9.18. Акция совринини олиш, унга эгалик қилиш ва тасарруф этиш муносабати билан Ғолибда пайдо бўладиган бошқа тўловларни, Ўзбекистон Республикаси бюджетига йиғимларни, комиссияларни ва бошқа қўшимча тўловларни амалга ошириш Ғолиб томонидан мустақил равишда амалга оширилади.



10. ЧИҚИМЛАР. ЖАВОБГАРЛИКНИ ЧЕКЛАШ

10.1. Ташкилотчи қуйидагилар учун жавоб бермайди:

10.1.1. Иштирокчилар томонидан Акцияда қатнашиш ва (ёки) соврин олиш билан боғлиқ бўлган вазифалар бажарилмаслиги (ўз вақтида бажарилмаслиги);

10.1.2. Иштирокчиларни Акция Қоидалари билан таништирмаслик, худди шундай Акция натижалари билан таништирмаслик;

10.1.3. Акцияни ўтказиш давомида фойдаланиладиган Интернет тармоғида ва/ёки алоқа каналларида техник муаммолар ва/ёки фирибгарлик натижасида Иштирокчилардан хатлар, қўнғироқлар ва/ёки электрон хабарларни олмаслик;

10.1.4. Ғолиблардан Совринларни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва/ёки маълумотларни олмаслик (ўз вақтида олмаслик);

10.1.5. Иштирокчилардан Акцияни ўтказиш ва Совринларни топшириш учун керак бўлган нотўлиқ ва/ёки нотўғри алоқа ва/ёки бошқа маълумотларни олиш;

10.1.6. Акция Ташкилотчисининг айби билан пайдо бўлган уяли алоқа операторлари, Интернет-провайдерларининг ҳар қандай техник издан чиқишлар, носозликлар, профилактик ишлари ва шу кабилар учун;

10.1.7. Акцияда иштирок этиш ва/ёки Соврин олиш муносабати билан Иштирокчи қилган ҳар қандай чиқимлари ва/ёки кўрган зарарлари.

10.1.8. Енгиб бўлмас куч (форс-мажор) ҳолати юзага келганда, шу жумладан COVID-19 сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилиниши ва/ёки санитария-эпидемиологик чекловлар/тақиқлар жорий этилиши.

10.1.9 Акциянинг барча Иштирокчилари Акцияда қатнашиш билан боғлиқ барча ва ҳар қандай харажатларни мустақил равишда тўлайдилар (шу жумладан чекловларсиз, мобил алоқа операторлари, Интернет хизматларидан фойдаланиш, Акция ҳақида ҳар қандай маълумотни олиш, реклама маҳсулотини сотиб олиш ва ҳоказолар билан боғлиқ харажатлар).

10.1.10 Ташкилотчи Акция Совринларига бўлган ҳуқуқ бўйича ҳеч қандай низолар учун жавоб бермайди. Ҳар қандай низолар бўйича якуний қарор Ташкилотчи томонидан қабул қилинади ва бундай қарор юзасидан эътирозга ўрин йўқ.

Мобил телефон рақами, электрон почта манзили, Акция маҳсулоти, Korzinka Plus жисмоний ёки виртуал Содиқлик картасига эгалик қилиш, у ёки бу шахс чеки юзасидан низолар юзага келган ҳолда баҳсларга киришмайди. Барча баҳслар баҳслашаётган томонлар ўртасида мустақил равишда ва ўз маблағлари ҳисобидан ҳал қилинади.

11. Ташкилотчи интернет-провайдерлар, алоқа операторларининг хатолари, почта, чопар ва бошқа хизматларнинг ҳар қандай хатолари натижасида почта ва электрон жўнатмалар етиб келмаганлиги ёки кечикиб етиб келганлиги, йўқотилганлиги ёки шикастланганлиги учун жавоб бермайди.

11.1. Ташкилотчи Акция Ғолиби томонидан тақдим этилган совринни олгандан кейин ундан фойдаланиш учун ва Акция Ғолибининг бирон сабабга кўра тақдим этилган Совриндан фойдалана олмаслиги учун жавобгар эмас. Совриннинг сифати ва унга кафолат хизмати кўрсатилиши учун (бу кўзда тутилган ҳолда) Иштирокчи жавоб беради.

11.2. Олинган Совриндан фақат Иштирокчи бўлган шахсларга фойдаланишга рухсат берилади. Соврин келишув ёки тўлов предмети бўладиган ҳар қандай ҳаракатлар, операциялар, келишувларга йўл қўйилмайди.

11.3. Ташкилотчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари қоидалари ва ушбу қоидаларни ҳисобга олган ҳолда, ўз хоҳишига кўра иштирок этиш тўғрисидаги барча аризаларни бекор қилиши, шунингдек Акцияда иштирок этиш тўғрисидаги ҳужжатларни сохталаштирган ёки қалбакилаштиришдан фойда кўрган ҳар қандай шахсга ушбу Акцияда иштирок этишни тақиқлаши ёки ушбу қоидаларни бузган ҳолда ҳаракат қилиб ёки ушбу ҳаракат билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган бошқа шахсни безовта қилиш, ҳақорат қилиш, таҳдид қилиш ёки безовта қилиш мақсадида нотўғри ҳаракатларни амалга оширадиган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талабларини бузадиган ҳар қандай шахсга ушбу Акцияда иштирок этишни тақиқлаб қўйиши мумкин.

11.4. Ташкилотчи исталган вақтда Акцияда фирибгарлик қилинишига йўл қўймайдиган қўшимча техник чекловларни жорий қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Ҳар қандай иштирокчининг адолатсиз хатти-ҳаракати аниқлаган тақдирда, унинг ютуғи бекор қилинади ва иштирокчининг ўзи Акцияда кейинги иштирок этишдан четлатилади.

11.5. Ташкилотчи мавжуд техник имкониятлар асосида, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги қоидаларини ва ушбу Қоидаларни ҳисобга олган ҳолда, Акцияда виждонли иштирок этишни мустақил равишда баҳолайди.

11.6. Табиий офатлар, ёнғин, тошқин, ҳар қандай хусусиятли ҳарбий ҳаракатлар, блокадалар, пандемия билан боғлиқ карантин чоралари, Акция ҳудудида амалдаги қонунчиликдаги сезиларли ўзгаришлар, Ташкилотчининг назорати остида бўлмаган бошқа ҳолатлар каби форс-мажор ҳолатларида, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган тартибда, Ташкилотчи жавобгар бўлмайди.  

 

12. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАР

12.1. Акцияда қатнашиб, Иштирокчи аниқ ва долзарб (ишонарли) маълумотларни кўрсатишга ваъда беради, шунингдек ўз ихтиёри ва ўз манфаатларида ҳаракат қилиб,

Акцияда иштирок этиш орқали Иштирокчи аниқ ва долзарб (ишончли) маълумотларни тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади, шунингдек ўз хоҳиш-иродаси ва ўз манфаатлари йўлида ҳаракат қилиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва хусусан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 21 июндаги ЎРҚ-547-сонли “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги Қонуни ва ушбу Қоидаларда кўзда тутилган ҳолатлар ва ҳажмларда Ташкилотчига ва унинг ваколатли шахсига тақдим этилган шахсий ва бошқа маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, узатиш, шу жумладан трансчегаравий фойдаланишга розилик беради.

12.2. Акцияда иштирок этиш ва Акция доирасида Соврин олиш учун Иштирокчи Акция Ташкилотчисига ушбу Қоидалар билан белгиланган тегишли маълумотларни (шу жумладан шахсий маълумотларни) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида кўзда тутилган тартибда тақдим этиши лозим.

12.3. Акцияда иштирок этиш орқали ҳар бир Иштирокчи Ташкилотчига тақдим этилган маълумотлардан, шу жумладан, шахсий маълумотлардан, маркетинг ва/ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид бўлмаган бошқа реклама фаолиятида фойдаланишга розилигини тасдиқлайди, хусусан, унинг исми, фамилияси, фотосуратлари, интервьюлари ёки у ҳақидаги бошқа материаллардан реклама/маркетинг мақсадларида бепул фойдаланиш учун, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида нашр этиш (исм ва фотосурат), ҳар қандай босма, аудио ва видео материаллар, оммавий ахборот воситалари билан суҳбатлар, мукофот олинган тақдирда, шунингдек маълумот, хабарлар (шу жумладан реклама) юбориш ҳуқуқи ва бошқалар, ҳудудда, фойдаланиш вақти ва усулида ҳеч қандай чекловларсиз ва бундай фойдаланиш Ташкилотчи томонидан ҳеч қандай тарзда қопланмайди.   

12.4. Акцияда иштирок этиш орқали Акция Ғолиби Ташкилотчига ва у ваколат берган шахсга шахсий маълумотларидан, шу жумладан фотосуратлар, интервюлар, телефон рақамлари, электрон почта хабарлари ва (ёки) реклама ва (ёки) маркетинг учун у ҳақидаги бошқа материаллардан фойдаланиш ҳуқуқини беради, Ташкилотчининг мақсадлари, хусусан, лекин бу билан чекланмаган ҳолда: Ташкилотчи ва у ваколат берган шахсга Иштирокчининг маълумотлари ва материалларини оммавий ахборот воситаларида, ҳар қандай босма нашрларда, Интернетда, ҳудудда фойдаланиш вақти ва усулида ҳеч қандай чекловларсиз нашр этиш ҳуқуқи берилади; ва бундай фойдаланиш Акция Ташкилотчиси томонидан Иштирокчига ҳеч қандай тарзда қопланмайди (тўланмайди).

12.5. Акцияда иштирок этиш орқали ҳар бир Иштирокчи амал қилиш муддатини чекламаган ҳолда Ташкилотчи ва унинг ваколатли шахсидан ўз мобил телефон рақамига, электрон почта манзилига SMS-хабарлар, янгиликлар ва келгусида бошқа ахборот/реклама хабарларини (жўнатмаларни) олишга розилик беради.

 

13. БОШҚА ШАРТЛАР

13.1. Акцияда иштирок этиш учун Талабнома сифатида Ташкилотчи томонидан Korzinka GO онлайн-етказиб бериш сервиси орқали амалга оширилган харидлар қабул қилинади ва қайд этилади. Бунинг учун шахсий кабинетга Содиқлик картаси рўйхатга олинган телефон рақами боғланган бўлиши керак.

13.1.2 Акцияда иштирок этиш учун Талабнома сифатида Ташкилотчи томонидан Корзинкадан совға карточкалари ёрдамида Zoodpay бўлиб тўлаш сервиси орқали тўланган чеклар, шунингдек Korzinka Plus содиқлик картасида тўпланган бонуслар билан тўланган чеклар қабул қилинмайди ва қайд этилмайди.

13.2. Акцияда иштирок этиб, Иштирокчи Акцияни ўтказиш Қоидалари ва унда иштирок этиш шартлари билан танишганлиги ва тўлиқ ва сўзсиз розилигини тасдиқлайди.

13.3. Акцияни ўтказиш Қоидалари Ташкилотчи томонидан Акция ўтказишни бутун муддати давомида ўзгартирилиши ва/ёки тўлдирилиши мумкин. Акция Ташкилотчиси исталган вақтда бир томонлама тартибда Акция шартларига, Акцияни ўтказиш Қоидалари ва муддатларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, шунингдек Ташкилотчи ўтказилаётган Акцияни муддатидан аввал тугатиш ҳуқуқига эга. Реклама Акциясини ўтказиш Қоидаларини ўзгартириш ва/ёки тўлдириш улар Ташкилотчи томонидан тасдиқланганда ва Ташкилотчининг сайтида чоп этилганда амалга оширилиши мумкин.

13.4. Акция Ташкилотчиси ўз хоҳишига кўра, Иштирокчиларга сабабларини тушунтирмасдан ва улар билан ёзишмаларга киришмасдан, Акция Иштирокчиларининг ҳар қандай ҳаракатларини бекор қилишга, шунингдек Акцияда бундан кейин иштирок этишларини тақиқлашга, Ташкилотчида кимга нисбатан маълумотларни сохталаштираётгани ёки ҳар қандай маълумотни қалбакилаштиришдан фойда олаётганидан асосли шубҳа туғилган ҳар қандай шахсга Соврин олишни рад этишга ҳақлидир.

13.5. Ушбу Қоидалар турлича тақин этилишига йўл қўядиган вазият, ҳар қандай баҳсли масалалар ва/ёки ушбу Қоидалар билан тартибга солинмайдиган масалалар юзага келган ҳолда, қатъий қарор Ташкилотчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талабларига мувофиқ ҳолда қабул қилинади.

13.6. Ушбу Қоидаларда кўзда тутилмаган ҳар қандай масалаларда Акция Ташкилотчиси ва Иштирокчилари/Ғолиблари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига риоя қиладилар.

13.7. Томонларнинг жавобгарлик чоралари, шунингдек низоларни ҳал этиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талабларига мувофиқ белгиланади.

13.8. Ушбу Оммавий Қоидаларнинг амал қилиш муддати – Акцияни ўтказиш муддатининг охиригача.